Янги Наманганда “Ёшлар куни” тадбирлари кўтаринки руҳда ўтмоқда
2026-05-14 10:35:00 / Янгиликлар
Юртимизда ҳар пайшанба “Ёшлар куни” сифатида кенг нишонланиб, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидори ва ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Янги Наманган туманининг “Атанган гузар” маҳалласидаги 71-мактабда бўлиб ўтди. Дастлаб ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги чиқишлар намойиш этилди ҳамда ўқувчиларнинг қўл меҳнати ва ижодий ишларидан иборат ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилди. Туман ҳокими кўргазма билан танишар экан, ёшларнинг интилиши, ижодкорлиги ва меҳнатсеварлигини юқори баҳолади.
Тадбир доирасида спорт мусобақалари, расм чизиш танловлари ҳамда миллий таомлар тайёрлаш бўйича беллашувлар ҳам ўтказилди.
Қувноқ ва кўтаринки руҳда ўтган тадбирлар ёшларнинг жамоавийлик, фаоллик ва миллий қадриятларга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








