Ирригация тармоқларидаги муаммолар бартараф этилмоқда
2026-05-13 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласи “Саноат” кўчаси ҳамда Абу Райҳон Беруний номли маҳалласи ҳудудидаги Жалолиддин Мангуберди кўчасида ирригация тармоқлари узоқ йиллар давомида яроқсиз ҳолатга келиб қолган эди. Бу эса ёғингарчилик мавсумларида сув тошқинлари ва қатор ноқулайликларга сабаб бўлиб келган.

Ҳозирги кунда ушбу эски тармоқлар тўлиқ янгиланиб, мавжуд муаммолар босқичма-босқич бартараф этилмоқда. Айни пайтда “Саноат” кўчасида иш бошланган, қолган ҳудудлардаям муаммо босқичма-босқич бартараф этилади.
Олиб борилаётган ишлар ирригация тизимининг самарали фаолиятини таъминлаш, ҳудуднинг санитария ҳолатини яхшилаш ҳамда аҳоли учун қулай шароитлар яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






