Оилавий корхона маҳаллада 15 кишини ишли қилди
2026-05-12 14:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг Бобораҳим Машраб маҳалласида фаолият юритаётган “Trender” тикувчилик цехи маҳаллада янги иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

Тадбиркор Жобир Турсунов томонидан ташкил этилган оилавий корхонада бугунги кунда 15 киши доимий иш билан таъминланган. Цехда асосан эркаклар кийимлари тикилиб, тайёр маҳсулотлар ташқи бозорга экспорт қилинмоқда.
Бундай кичик ишлаб чиқариш корхоналари ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





