Илғор тажриба асосида кўп қаватли уйлар атрофида қулай шароитлар яратилмоқда
2026-05-11 10:15:00 / Янгиликлар
Абу Райхон Беруний маҳалласида ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари давом этмоқда.

Ҳудудда тартибга келтириш ишлари олиб борилиб, коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, ичимлик суви таъминотини яхшилаш учун эски қувурлар янгиланди.
Шу билан бирга, электр тармоқларида ҳам таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш чоралари кўрилди.
Маҳалла ичидаги йўллар ҳам созланиб, равон ҳолатга келтирилмоқда. Бу эса аҳолининг ҳаракатланишини енгиллаштириб, хавфсизликни оширади.
Умуман олганда, кўп қаватли уйлар атрофида олиб борилаётган бу каби ишлар аҳоли учун янада қулай ва муносиб шароит яратишга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








