Янги Наманган туманидан 86 нафар зиёратчи Ҳаж сафарига кузатилди
2026-05-08 21:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидан “Ҳаж–2026” дастури доирасида 86 нафар зиёратчи муқаддас Ҳаж сафарига кузатилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган кузатув тадбирида туман фаоллари ҳамда зиёратчиларнинг яқинлари иштирок этди. Тадбирда туман ҳокими ҳожиларни қутлаб, сафарнинг хайрли ва баракали ўтишини тилади.
Шунингдек, зиёратчилар учун дастурхон ёзилиб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва миллатлараро тотувлик учун дуолар қилинди.
Ҳожилар муқаддас заминда Ислом динининг беш устунидан бири бўлган Ҳаж ибодатини адо этиш мақсадида сафарга жўнаб кетдилар.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








