“Келажак тонги” маҳалласида йил давомида помидор етиштирилмоқда
2026-05-08 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида тадбиркор Акмал Ғаниев томонидан замонавий иссиқхона қурилди, 70 сотих майдондаги “парник”да асосан олий навли помидор етиштирилиб, ички бозорга ва экспортга чиқарилмоқда.

Иссиқхонада кўчатлар замонавий томчилатиб суғориш тизими орқали парваришланади. Шу боис бу ерда йилнинг барча фаслларида помидор етиштириш имконияти яратилган. Ҳозирда йилига 54 тонна ҳосил олиниб, унинг 38 тоннаси хорижга экспорт қилинмоқда. Қолган қисми эса ички бозорга етказиб берилмоқда.
Аҳамиятлиси бу ерда 15 киши доимий иш билан банд. Мазкур меҳнат ортидан тадбиркор йилига ўртача 270 миллион сўм даромад олмоқда. Энг муҳими, бу каби иссиқхоналар аҳолини сифатли маҳсулот билан таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт ҳажмини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






