“Ёшлар куни” муносабати билан 86-мактабда янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
2026-05-07 12:15:00 / Янгиликлар
“Ёшлар куни” тадбирлари доирасида Янги Наманган туманидаги 86-сонли умумтаълим мактабида янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа асосида мактабнинг 420 ўринли асосий биноси капитал таъмирланиб, қўшимча равишда 620 ўринли янги ўқув корпуси барпо этилди.
Таъкидланганидек, замонавий таълим шароитларининг яратилиши ўқувчиларнинг сифатли билим олиши, иқтидор ва салоҳиятини ривожлантиришга хизмат қилади.
Янги таълим муассасасининг “Ёшлар куни” доирасида фойдаланишга топширилиши ёш авлодга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






