100 ёшли фахрий ҳолидан хабар олинди
2026-05-06 13:15:00 / Янгиликлар
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан мамлакатимизда уруш ва меҳнат фронти фахрийларига алоҳида эътибор ва ҳурмат кўрсатилмоқда. Бу эзгу сана арафасида уларнинг ҳолидан хабар олиш, совғалар улашиш ва дуоларини олиш анъанага айланган.

Шу муносабат билан Янги Наманган тумани ҳокими “Истиқбол” маҳалласида яшовчи 100 ёшдан ошган фронт орти хизматчиси Инобатхон ая Қодирова хонадонида бўлди. Фахрий онага байрам совғалари топширилиб, саломатлик ва узоқ умр тилаклари билдирилди.
Инобатхон ая юртимиздаги осойишталик ва фаровон ҳаёт учун шукроналар айтди.
Бундай эътибор ва ғамхўрлик уруш ва меҳнат фронти фахрийларига бўлган ҳурматнинг ифодасидир.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





