Ичимлик суви таъминотини яхшилаш ишлари давом этмоқда
2026-05-05 11:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида аҳоли турмуш даражасини ошириш ва ичимлик суви таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадида яна бир катта лойиҳа бошланди, туманнинг “Тинчлик” ва “Ёшлик” маҳаллаларида сув тармоғи модернизация қилинмоқда.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки маблағлари иштирокида амалга оширилаётган “Наманган шаҳрининг ичимлик сув ва канализация тизимларини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида мазкур маҳаллалар ҳудудидан ўтувчи эски Д-500 ммли сув тармоғи тўлиқ янгиланмоқда ҳамда 2300 метр янги тармоқ тортиляпти.
Натижада 2130 та хонадон ёки 9230 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




