Пластик чиқиндилардан саноат маҳсулотлари тайёрланмоқда
2026-05-04 15:25:00 / Янгиликлар
Бугунги кунда пластик чиқиндиларни қайта ишлаш долзарб масалалардан бирига айланмоқда. Шу йўналишда Янги Наманган туманидаги Абу Райхон Беруний маҳалласида жойлашган “Туроб пласт” корхонаси самарали фаолият олиб бормоқда.

Корхонада ташлаб юборилган пластмассалар қайта ишланиб, ундан пластик гранулалар ва синтетик ярим тайёр маҳсулотлар тайёрланмоқда. Йилига 700 тонна чиқинди қайта ишланиб, тайёр маҳсулотлар ички бозорга етказиб берилмоқда. Бу эса чиқиндиларни камайтириш ва уларни фойдали маҳсулотга айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Аҳамиятлиси, ушбу фаолият орқали 30 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






