Янги Наманганда ҳам “Ақлли туман” тажрибаси жорий этилади
2026-05-01 18:00:00 / Янгиликлар

Куни кеча Президент Мирзо Улуғбек туманида жойлашган ситуацион-таҳлил марказида “Ақлли туман” платформаси фаолияти билан танишган эди. Ушбу илғор тажриба асосида Янги Наманган тумани ҳокими ҳам мазкур ҳудудга бориб, тизимнинг ишлаш жараёнини ўрганди.
Ташриф давомида маҳаллалар ҳолати, қурилиш ишлари ва инфратузилма ривожи жойида кўздан кечирилди.
Илғор тажриба асосида Янги Наманган тумани марказлари ва асосий ҳудудларида ҳам шу каби ситуацион-таҳлил марказларини ташкил этиш режаланди. Бугун эса ўрганилган тажриба асосида амалий ишлар режаси муҳокама қилинди. Абу Райхон Беруний маҳалласида туман масъуллари билан ўтказилган йиғилишда кўп қаватли уйлар, марказий кўчалар ва асосий йўлларда ушбу тизимни босқичма-босқич жорий этиш вазифалари тақсимлаб олинди.
Мазкур чора-тадбирлар ҳудудни янада обод қилиш, бошқарув самарадорлигини ошириш ва аҳолига қулайлик яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






