65-мактабда ўқувчилар билан очиқ мулоқот ҳам бўлиб ўтди
2026-04-30 12:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги 65-мактабда “Ёшлар куни” тадбири доирасида бир қатор мазмунли тадбирлар ташкил этилди.

Жумладан, ўқувчилар учун очиқ дарслар ва заковат ўйинлари ўтказилди. Шунингдек, йигит-қизлар билан очиқ мулоқот ташкил қилиниб, уларнинг танлаган касби, келгуси режалари ва мақсадлари ҳақида фикрлари тингланди.
Мазкур учрашув ёшларни тўғри касб танлашга йўналтириш, ўз имкониятларини англаш ва келажакка ишонч билан интилишларини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



