65-мактабда “Ёшлар куни”га бағишланган тадбир ўтказилди
2026-04-30 11:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Бунёдкор” маҳалласида жойлашган 65-мактабда “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир давомида ўқувчилар ўртасида шашка-шахмат, стол тенниси ва футбол бўйича мусобақалар ўтказилди. Ёшлар беллашувларда фаол иштирок этиб, ўз маҳорат ва қобилиятларини намоён этдилар. Мусобақалар дўстона муҳитда ўтиб, ўқувчиларнинг кайфиятини кўтарди.
Мазкур мактабда турли хил тўгараклар самарали ишлаб, ёшларнинг иқтидорини ривожлантиришга ҳисса қўшаётганини кўриш мумкин.
Бугунги тадбир ҳам ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни янада фаол бўлишга ундашга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






