“Гўзал” маҳалласида ҳам аёллар учун янги марказ очилди
2026-04-28 16:25:00 / Янгиликлар

Бугун “Гўзал” маҳалласида ҳам хотин-қизлар учун бандлик ва саломатлик маркази ўз фаолиятини бошлади. Мазкур маскан хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг даромад манбаини шакллантириш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилади.
Марказда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз ва эҳтиёжманд хотин-қизлар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилиб, уларни касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш имкониятлари яратилган.
Мутахассислар томонидан турли йўналишларда амалий машғулотлар ташкил этилиб, иштирокчилар ўз қизиқиш ва иқтидорига мос равишда касб эгаллаш имконига эга бўлмоқда.
Мазкур марказ фаолияти орқали ҳудудда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар янада кенгаймоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




