Кичик корхона, катта режа: пойабзал экспорти кенгаймоқда
2026-04-28 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Намнган туманида 2023 йилда ташкил этилган “Anvar Rustam o‘g‘li” МЧЖ эркаклар пойабзали ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Корхонада 20 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланган.

Корхона маҳсулотлари ташқи бозорларга ҳам етказилмоқда. 2025 йилда умумий 100 минг долларлик пойабзал экспорт қилинган.
Тадбиркорлар 2026 йилда ишлаб чиқариш ҳажмини янада оширишни режалаштирган. Режага кўра, экспортни 200 минг долларга етказиш ҳамда 7 минг жуфт пойабзал тайёрлаш кўзда тутилган.
Янги Намнган тумани ҳокими корхона фаолияти билан танишиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича тавсиялар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




