Кичик майдонда ташкил этилган иссиқхона юқори даромад келтирмоқда
2026-04-27 14:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Набижон Аҳмаджонов ўз хонадон томорқасидан самарали фойдаланиб, кичик майдонни даромад манбаига айлантирди.

У 4 сотих ерда барпо этилган иссиқхонада бодринг етиштириб, оиласи билан бирга меҳнат қилмоқда. Айни пайтда экинлар ҳосилга кирган. Йилига 2-3 маротаба ҳосил олиш орқали хонадонга 60-70 миллион сўмгача даромад кирмоқда.
Туман ҳокими мазкур хонадонда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди. У бундай ташаббуслар аҳоли бандлигини таъминлаш, оилавий даромадни оширишда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати




