Томорқачиликда янги ёндашув: хонадон томида ҳам экин етиштириш йўлга қўйилди
2026-04-27 11:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи Жалолиддин Муродов томорқасидан унумли фойдаланиб, оиласи учун яхши даромад қилиб келмоқда.

У 3 сотих ерда лимон етиштириб, йилига 1,5–2 тонна ҳосил олади. Шу орқали оиласига 50 миллион сўмгача даромад киряпти.
Бу йил уй соҳиби яна бир янгиликка қўл урди. Хонадон томида ҳам экин экишни бошлаб, қулупнай ва тарвуз ўстирмоқда. Экинлар томчилатиб суғориш усулида парвариш қилинмоқда.
Бу каби ишлар ҳар бир қарич ердан фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиб, оилалар даромадини оширишга хизмат қилмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





