Криминоген вазият мураккаб бўлган маҳаллалар масъуллари билан муҳокама ўтказилди
2026-04-23 14:05:00 / Янгиликлар
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги Наманган туманида криминоген вазияти мураккаб ва жиноятчилик кўрсаткичлари юқори бўлган маҳаллалар масъуллари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказди.

Йиғилишда мавжуд ҳолат атрофлича таҳлил қилиниб, жиноятчиликнинг келиб чиқиш сабаблари ва унга таъсир этувчи омиллар муҳокама этилди. Шунингдек, ҳудудлардаги ижтимоий муҳит, аҳоли бандлиги, профилактика ишларининг самарадорлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят раҳбари жиноятчиликнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва вазиятни барқарорлаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Қайд этилганидек, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, профилактик ишлар самарадорлигини ошириш ва аҳоли билан манзилли ишлаш орқали ҳудудларда хавфсизликни таъминлашга эришилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






