Янги Наманган туманида “Ёшлар куни”га бағишланган тадбирлар ўтказилди
2026-04-23 12:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятининг Янги Наманган туманида жойлашган 69-мактабда “Ёшлар куни” муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирок этди. Байрам дастури жадидлар ва буюк алломалар образлари акс этган саҳнавий чиқишлар билан бошланди.
Дастур доирасида миллий либослар намойиши, спорт мусобақалари, расм чизиш танловлари, “Заковат” интеллектуал ўйинлари ҳамда палов тайёрлаш беллашувлари ўтказилди. Шунингдек, миллий ўйинлар ва кўргазмали чиқишлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Очиқ дарслар орқали ўқувчиларнинг билим ва салоҳияти намоён этилди. Мактабда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган турли тўгараклар фаолият юритмоқда.
Тадбир ёшларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









