Янги Наманган маҳсулотлари Афғонистон вакилларининг эътиборини тортди
2026-04-22 09:35:00 / Янгиликлар
Афғонистон ҳукумати Саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги делегациянинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида қатор амалий учрашув ва тадбирлар ташкил этилмоқда.

Жумладан, меҳмонлар “Янги Наманган шаҳарчаси”да жойлашган “Congress Hall” мажмуасида ўтказилган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ярмаркасида иштирок этдилар. Мазкур кўргазмада вилоят тадбиркорлари қаторида Янги Наманган тумани ишбилармонлари ҳам фаол қатнашиб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларини таништиришди.
Тақдим этилган маҳсулотлар сифати ва турларининг хилма-хиллиги Афғонистон делегацияси аъзоларида катта қизиқиш уйғотди. Томонлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









