Янги Наманган туманида тадбиркорлар ва инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказилди
2026-04-21 16:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида жойлашган “Ватанпарвар” ташкилоти ҳудудида туман ҳокимининг маҳаллий ва хорижий инвесторлар, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагидаги ташаббускорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Марказий банк ҳудудий бош бошқармаси раҳбари, туман прокурори, ИИБ бошлиғи, тегишли идоралар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида инвестиция имкониятлари, янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Очиқ мулоқотда лойиҳа ташаббускорлари ўз ғояларини тақдим этишди, банк вакиллари томонидан эса мавжуд кредит имкониятлари ҳақида маълумотлар берилди.
Якунда тадбиркорларнинг солиқ, молиялаштириш, ер ажратиш ва имтиёзларга оид муаммо ҳамда таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Айрим масалалар жойида ижобий ҳал этилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









