Ёш иқтидор эгалари билан учрашув ўтказилди
2026-04-09 16:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ёш иқтидор эгалари билан учрашув ташкил этилди. Унда ҳудудни янада обод ва жозибадор кўринишга келтириш, рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, уларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, мазкур йўналишларда ёшлар билан яқин ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
Мазкур мулоқот ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш ва туманни ривожлантиришга қаратилган муҳим қадам бўлди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






