Наманганда ДХХ кубоги саралаш босқичи старт олди
2026-04-09 10:50:00 / Янгиликлар
Наманган вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун футбол ва мини футбол бўйича саралаш босқичи беллашувлари бошланди.

Мазкур мусобақалар ҳар йили 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилда Янги Наманган туманида саралаш ўйинлари юқори савияда ташкил этилди. Унда туманнинг 25 та маҳалласидан тузилган жамоалар ҳудудлар кесимида беллашиб, ҳар бир маҳалладан энг кучли жамоалар саралаб олинди.
Бугун ҳар пайшанба ўтказиб келинаётган “Ёшлар куни” нинг илк тадбири “Баркамол авлод” спорт мажмуасида шаҳар-туман босқичи старти билан бошланди. Унда Наманган шаҳри, Давлатобод ва Янги Наманган туманларидан сараланган ёшлар иштирок этдилар. Уларга бахсларда омад ва зафарлар тиланди.
Ўйин якунларига кўра ғолиб жамоалар вилоят босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









