Янги Наманган туманида ҳоким олимпиадаси якунига етди
2026-04-08 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ёшлар ўртасида ҳоким олимпиадасининг якуний босқичи ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Спортнинг 13 та турини қамраб олган мусобақаларда жами 1300 нафардан ортиқ ёш спортчилар иштирок этиб, турли йўналишларда ўз маҳорат ва салоҳиятларини синовдан ўтказдилар.

Мусобақалар доирасида стол тениси бўйича беллашувлар ҳам ташкил этилиб, иштирокчилар ўз маҳоратини намоён этдилар. Беллашувлар қизғин ва рақобатбардош тарзда ўтди.
Мазкур тадбирлар ёшларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг иқтидорини ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ўтказилди.
Тақдирлаш маросимида ғолиб ва совриндорлар муносиб эътироф этилди. Тадбир иштирокчиларига келгусида янада юксак натижаларга эришишларида муваффақиятлар тиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









