“Келажак тонги”да замонавий бассейнлар ишлаб чиқарилмоқда
2026-04-08 12:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Келажак тонги” маҳалласида яшовчи тадбиркор Мусохон Ғофуров оилавий бизнес йўлга қўйган. Ушбу фаолият орқали маҳалладаги 8 нафар аҳоли иш билан таъминланган.

Корхонада ванна ва кўчмас бассейнлар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда. Айрим маҳсулотлар нархи 4000 долларгача етади. Ҳозирда бу ерда ойига 100–150 дона маҳсулот тайёрланяпти.
Туман ҳокими тадбиркор фаолияти билан танишиб, унинг мурожаатини тинглади. Тадбиркор ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер майдони ажратишни сўради. Ушбу масала юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Бу каби ташаббуслар маҳаллада янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






