“Косонсой” кўчасида тартибга солиш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-04-07 13:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тартибга солиш ишлари давом этяпти. Хусусан, туманнинг “Мингчинор” маҳалласидаги “Косонсой” кўчасида инфратузилмани яхшилаш ишлари олиб борилмоқда.

Кўча асосан савдо ва сервис хизматлари объектларини ўз ичига олади ва ҳар бир объектда аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шу билан бирга, тадбиркор ва мулкдорларга ўз ҳудудларини обод ва кўркам ҳолатга келтириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва мунтазам парваришлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









