Канал қирғоқлари ва яшил ҳудудларда тартиб назорат қилинди
2026-04-07 12:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида Фурқат ҳамда “Гулистон” маҳаллаларидан оқиб ўтувчи шимолий Фарғона магистрал канали қирғоқларида тартиб ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонлари ва атроф муҳитнинг тозалиги ҳамда тартиби алоҳида эътиборга олинган. Бугун маҳалла ва канал атрофидаги яшил майдонлар ҳолати, шунингдек, ободонлаштириш ишлари ахволи текширилди. Бу чора-тадбирлар аҳоли учун янада қулай ва соғлом муҳит яратишга қаратилган.
Таъкидландики, тартиб ва тозаликни таъминлашда маҳалла аҳолисининг фаол иштироки ҳам муҳим саналади, бу эса жамоавий масъулиятни ошириш ва экологик маданиятни юксалтиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









