65-Халқаро Гуллар фестивалига тайёргарлик ишлари қизғин давом этмоқда
2026-04-06 19:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида 65-Халқаро Гуллар фестивали муносабати билан кенг кўламли тайёргарлик ишлари давом этмоқда. Туман ҳудудида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб бориляпти, йўллар ва яшил майдонлар жозибадор кўринишга келтирилмоқда.

Тумандаги асосий марказий ҳудуд — Ислом Каримов кўчаси бўйлаб ўзига хос, бетакрор гулзорлар барпо этиляпти, йўл ёқалари эса ранг-баранг гуллар билан безатилмоқда.
Амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари меҳмонлар ва аҳоли учун гўзал, файзли муҳит яратишга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









