“Super gold” маҳаллий бозорга 50 турдаги ширинлик етказмоқда
2026-04-06 18:30:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Оромгоҳ” маҳалласида кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур маҳаллада фаолият юритаётган “Super gold” МЧЖ раҳбари Комилжон Собиров ширинликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ва шу орқали 14 нафар маҳаллий аҳолини доимий иш билан таъминлади.
Корхонада 50 турдаги ширинликлар тайёрланиб, маҳаллий бозор, эл дастурхони ва ширинликлар уйига етказиб берилади. Ойига ўртача 300 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши маҳаллий иқтисодиётнинг ривожланиши ва аҳоли бандлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






