Янги Наманган туманида бадиий гимнастика бўйича ҳоким олимпиадаси якунланди
2026-04-04 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ёш қизлар ўртасида бадиий гимнастика спорт тури бўйича ҳоким олимпиадасининг якуний босқичи ҳамда тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Гимнастика спорт турларига ихтисослашган “Паҳлавон” спорт мажмуасида ўтказилган мазкур мусобақа юқори савияда, кўтаринкиликда ташкил этилди, унда ёш истеъдод эгалари ўз маҳоратини намоён этдилар.
Ушбу тадбир ёш спортчиларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш, уларни катта спортга жалб этиш ҳамда келажакда юқори натижаларга эришишларига замин яратиш мақсадида ўтказилди.
Якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, улар муносиб эътироф этилди. Тақдирлаш маросимида туман ҳокими ютуқ эгаларини қутлаб, ёш гимнастларга келгуси мусобақаларда ҳам муваффақият тилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









