“Косонсой” кўчасида ҳам тартибга солиш ишлари олиб борилмоқда
2026-04-03 17:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида ҳудудларни ободонлаштириш, тартибга солиш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда. Бугунги ўрганишлар туманнинг “Мингчинор” маҳалласи “Косонсой” кўчаси ҳудудида бўлди.

Ушбу кўча ҳам асосан савдо ва сервис хизматлари объектларини ўз ичига олган. Туман ҳокими бошчилигида ўтказилган ўрганиш давомида кўча бўйлаб жойлашган ҳар бир объект ҳолати танқидий кўриб чиқилди, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, тадбиркор ва мулкдорларга ўз ҳудудларини обод ва кўркам ҳолатга келтириш, яшил майдонларни кенгайтириш ва мунтазам парваришлаш, атроф-муҳитни тартибга солиш бўйича зарур кўрсатмалар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









