“Шербулоқ” маҳалласида ноқонуний қурилмалар ва ўзбошимчалик ҳолатлари назорат қилинди
2026-04-03 11:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳудудида жойлашган “Шербулоқ” маҳалласи катта аҳоли пунктларидан бири ҳисобланади. Маҳалла ҳудуди 600 гектардан ортиқ ер майдонини қамраб олган бўлиб, аҳолиси 5300 нафардан зиёдни ташкил этади. Шунингдек, маҳалланинг бир қисми Янгиқўрғон тумани билан чегарадош ҳудудда жойлашган.

Маҳалла асосан адирликлар ва боғлардан иборат бўлиб, ҳудудда ердан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Олиб борилган назорат тадбирлари давомида ноқонуний равишда тикланган қурилмалар ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари ўрганилди ва тегишли чоралар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









