“Ёшлар куни”да илғор ғоялар муҳокама марказида
2026-04-02 16:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида “Ёшлар куни” доирасида изланувчан, креатив фикрлайдиган ва иқтидорли ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларининг туризм, коммунал соҳа, фавқулодда ҳолатларда қўлланилиши мумкин бўлган жиҳозлари, болалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қурилмалари ҳамда ёғин сувларидан самарали фойдаланишга оид лойиҳалари, ижодий ишланмалари ва стартап ташаббусларини тақдим этдилар.
Мулоқот жараёнида талабалар ва туман тадбиркорлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, илғор ғоя ва ташаббусларни амалиётга татбиқ этиш масалалари юзасидан чоралар белгиланди.
Мазкур учрашув ёшларнинг инновацион салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ғояларини ҳаётга жорий этишда муҳим аҳамият касб этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









