“Ёшлар куни” — “Мингчинор” маҳалласида ҳақиқий фестивалга айланди
2026-04-02 12:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингчинор” маҳалласидаги 2-мактабда ўтказилган “Ёшлар куни” тадбирлари кенг қамровли фестивал тарзида юқори савияда ташкил этилди.

Миллий либослар уйғунлигида ўтган тадбирда ёшлар ўз иқтидор ва салоҳиятларини турли йўналишларда намоён этдилар. Хусусан, шахмат-шашка, стол тенниси, бокс, гимнастика бўйича мусобақалар, расм чизиш танловлари ҳамда миллий таомлар — ош тайёрлаш бўйича беллашувлар катта қизиқиш уйғотди.
Шунингдек, арқон тортиш, арғимчоқда сакраш, кураш каби миллий ўйинлар тадбирга алоҳида шукуҳ бағишлади. Болажонлар ижросидаги жозибали рақслар эса байрамга кўтаринки руҳ бахш этди.
Мазкур фестивал ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни соғлом турмуш тарзига йўналтириш, миллий қадриятлар ва анъаналарга ҳурмат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









