“Ёшлар куни” юриш марафони билан бошланди
2026-04-02 10:10:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида навбатдаги “Ёшлар куни” тадбирлари “Спорт — соғлом ҳаёт гарови” шиори остида ташкил этилган юриш марафони билан бошланди.

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган тадбирда туман ҳокимлиги ва Наманган давлат техника университетининг 1000 нафардан ортиқ талабалари иштирок этиб, соғлом ҳаёт йўлида қадам ташлашди.
Мазкур марафон ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни фаол ҳаёт тарзига ундаш ва “Ёшлар куни” тадбирларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









