Канал қирғоқлари ва яшил ҳудудлардаги тартиб назорат қилинди
2026-03-28 18:05:00 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, шаҳримиздаги канал ва сой қирғоқлари обод этилиб, хиёбон-аллеялар ташкил этилган.

Ўтган йиллар давомида Янги Наманган туманининг Абу Райхон Беруний номидаги маҳалласидан оқиб ўтувчи шимолий Фарғона магистрал канали қирғоқларида ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. 1,574 км узунликдаги ушбу ҳудудда инфратузилма яхшиланиб, замонавий ландшафт меъморчиликларини қўллаган ҳолда аҳоли дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратилган.
Бугун ушбу манзилдаги умумий ҳолат кўздан кечирилди, ўрнатилган тунги ёритиш чироқлари, ўриндиқлар ахволи ўрганилиб, яшил майдонлар ва дарахтлар парваришига алоҳида эътибор қаратилди.
Ободонлаштириш ишларини янада такомиллаштириш ҳамда аҳоли учун қулай муҳит яратиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






