Наманганнинг ташриф қоғози — гуллар байрамига қизғин ҳозирлик бошланди
2026-03-28 11:00:00 / Янгиликлар

Айниқса, Янги Наманган тумани фестивалга тайёргарликдаги асосий нуқталардан бири сифатида алоҳида эътибор марказида. Туманда кенг кўламли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари бошланган, ҳудуднинг замонавий ва жозибадор қиёфаси шакллантирилмоқда.
Хусусан, Ислом Каримов кўчаси бўйлаб гулзорлар барпо этиш, йўл ёқалари ранг-баранг композициялар билан безатишга шай ҳолатда. Бу ишлар нафақат эстетик кўринишни оширади, балки фестиваль меҳмонларига унутилмас таассурот бағишлашга хизмат қилади.
Ҳозирги кунда тумандаги яшил ҳудудлар, жамоат жойлари ва инфратузилма объектларида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Бу эса фестиваль кунида Наманган янада гўзал ва файзли қиёфада намоён бўлишини таъминлайди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









