Янги Наманганда юқори сифатли “FONON” заргарлик буюмлари савдоси йўлга қўйилди
2026-03-27 18:20:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг Абу Райхон Беруний номли маҳалласида замонавий қиёфадаги янги савдо маркази иш бошлади.

Мазкур марказ Осиёдаги йирик “FONON” заргарлик заводининг Намангандаги биринчи филиали ҳисобланади. Бу ерда ҳозирда 5 киши иш билан банд.
“FONON” бренди остидаги заргарлик буюмлари Италиянинг илғор технологиялари асосида ишлаб чиқарилиб, юқори сифат ва ноёб дизайн билан ажралиб туради.
Ҳозирги кунда мазкур бренд маҳсулотлари республика бўйлаб заргарлик дўконлари ва савдо нуқталари орқали кенг тарқалмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






