Янги Намангандаги 68-мактаб учун қўшимча ўқув бино қурилмоқда
2026-03-27 16:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Мингтерак” маҳалласидаги 68-умумтаълим мактабида синф хоналари етишмаслиги сабабли ўқувчилар 2-3 сменада ўқишга мажбур эди. Бу ноқулайликларни бартараф этиш ва таълим жараёнини самарали ташкил этиш мақсадида мактаб 540 ўриндан 630 ўринли қўшимча бинога кенгайтирилмоқда. Ушбу ишлар учун 7,5 млрд сўм маблағ ажратилади.

Бугун бунёдкорлик аввалида дуои фотиҳа ўқилиб, жонлиқ сўйилди. Туман ҳокими қурилиш ишларини сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Янги бино битгач, ўқувчилар ва устозлар учун шарт-шароитлар яхшиланади, таълим сифатини ошириш имкони яратилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









