“Мингтерак” маҳалласида ҳам Наврўз сайли кўтаринки руҳда ўтди
2026-03-27 13:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги “Мингтерак” маҳалласида Наврўз шодиёналари кўтаринки кайфиятда ва бирдамликда ташкил этилди.

Байрам доирасида баҳорий таомлар, палов тайёрланиб, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказилди. Миллий анъаналар, куй-қўшиқлар ва спорт ўйинлар сайлга алоҳида файз бағишлаб, аҳолига байрамона кайфият улашди.
Тадбир давомида нуронийлар кўкламга, Наврўзга етказгани учун шукроналик айтишди, юртга тинчлик, тўкинлик ва фаровонлик тилаб дуо қилишди.
Ушбу байрам тадбири маҳаллада аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаб, Наврўзнинг эзгу қадриятларини намоён этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати








