Фурқат маҳалласида хотин-қизлар бандлигига хизмат қилувчи марказ иш бошлади
2026-03-27 11:25:00 / Янгиликлар

Мазкур ташаббус мамлакатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 декабрдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-240-сонли Фармони ижроси доирасида амалга оширилди. Унга кўра, хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, улар учун касб-ҳунар ўрганиш ва даромад топиш имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фурқат маҳалласи ҳудудида ташкил этилган ушбу марказда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз ва эҳтиёжманд хотин-қизлар учун бир вақтнинг ўзида касб-ҳунарга ўқитиш ва иш билан таъминлаш имкониятлари яратилди.
Марказнинг очилиш маросимида туман ҳокими иштирок этиб, ушбу муассаса хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий фаоллигини оширишга хизмат қилишини таъкидлади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









