University of Business and Science талабалари билан эркин мулоқот ўтказилди
2026-03-26 15:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани ҳокими “Оромгоҳ” маҳалласида фаолият юритаётган University of Business and Science хусусий университети талабалари билан очиқ мулоқот ташкил этди.

Ҳозирги кунда университетда 33 йўналишда 2 000 нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Улар учун 210 нафар маҳаллий ва чет эллик профессорлар дарс бермоқда. Шунингдек, Африка, Германия, Финляндия, АҚШ, Туркия ва МДҲ давлатлари профессорлари масофадан таълим беришда фаол иштирок этишмоқда.
Очиқ мулоқот давомида ёшлар янги лойиҳалари, ижодий ишланмалари, стартап ташаббуслари ҳамда мақсад ва режалари билан бўлишдилар. Учрашувда талабалар ва туман тадбиркорлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, ташаббусларни амалиётга татбиқ қилиш масалалари бўйича келишиб олинди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









