Гимнастика спорт мактабида ёш спортчиларнинг ютуқлари ва келгуси режалар муҳокама қилинди
2026-03-26 14:15:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактабида ёш спортчилар билан учрашув ташкил этилди. Тадбирда Жаҳон ва Халқаро чемпионатларда олтин, кумуш ва бронза медалларига эга бўлган 70 нафар спортчи иштирок этди. Суҳбат давомида ёшлар келгуси мақсад ва режалари, шунингдек, муваффақиятларини янада ошириш йўллари билан бўлишдилар.

Маълумот учун, 2025 йил давомида 4 та спорт тури бўйича 10 дан ортиқ халқаро мусобақаларда 50 нафардан зиёд ёш спортчи иштирок этиб, 30 тага яқин медаллар қўлга киритилди. Бу натижалар ёшларнинг меҳнати ва малакали мураббийлар саъй-ҳаракатининг самарасидир.
Учрашув давомида спортчилар зарурий қўшимча жиҳозлар, мажмуанинг том қисми ҳамда атроф инфратузилмасини янада яхшилаш масалалари бўйича мурожаат қилишди. Мазкур масалаларни ҳал қилиш учун мутасаддилар томонидан зарур чоралар белгиланди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






