“Гаистон” да инфратузилмани яхшилаш чоралари кўрилмоқда
2026-03-25 14:40:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Саховат” маҳалласи “Гаистон” кўчасида аҳоли мурожаатлари асосида амалий ишлар бошланди.

Кўча инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш мақсадида мавжуд муаммолар бартараф этилмоқда.
Жумладан, 130 та бетон таянч устунлар ўрнатилиб, 2 км янги тармоқ тортилмоқда ҳамда 250 кВА ли трансформатор пункити қўйиляпти, бунинг натижасида 200 та хонадон барқарор энергия билан таъминланади.
Жамоатчилик турмушини яхшилашга қаратилган ушбу лойиҳа доирасида йўллар ҳам созланяпти, ҳозирда 2 км ички йўл шағалланган бўлса, яна 2 км қисмида ишлар давом этмоқда.
Сув таъминотини яхшилаш учун эса 500 метр янги тармоқ тортилиши кўзда тутилган.
Янги инфратузилма ҳудуд шароитини яхшилаш, аҳоли ҳаёти учун қулайлик ва фаровонлик яратишга хизмат қилади.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









