University of Business and Science учун янги бино қурилади
2026-03-24 15:05:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани “Оромгоҳ” маҳалласида фаолият юритаётган University of Business and Science хусусий университети янги бино қуриш режасини маълум қилди.

Ҳозирги кунда университет 1200 ўринга мўлжалланган бинода 33 йўналишда 2000 нафарга яқин талаба таҳсил бермоқда. Улар учун 210 нафар маҳаллий ва чет эллик профессорлар дарс бермоқда. Шунингдек, Африка, Германия, Финляндия, АҚШ, Туркия ва МДҲ давлатлари профессорлари масофадан таълим беришда қатнашмоқда.
Янги бино Давлатобод тумани Юксалиш мавзеида барпо этилиши кўзда тутилган бўлиб, университет фаолиятини ва таълим қамровини кенгайтиришга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати





