Абу Райхон Беруний маҳалласида инфратузилмани яхшилаш ва ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-03-24 12:35:00 / Янгиликлар
Мазкур маҳалла Янги Наманган туманининг марказида жойлашган. Бу ер асосан кўп қаватли уйлардан иборат бўлиб, аксарияти ўтган асрда қурилган ва ҳовлилар ўртасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган майдонлар, пала-партиш тўсиқлар кўп эди.

Айни вақтда ҳудуддаги эски гаражлар ҳамда ноқонуний қурилмалар бартараф этилиб, атроф тартибга келтирилмоқда. Шунинг баробарида, коммунал тизимдаги муаммолар ҳал этилмоқда. Жумладан, 2 км ички йўл асфальтланади, ичимлик суви таъминоти ва сифатини яхшилаш учун мавжуд муаммолар бартараф этилиб, 3,5 км тармоқ янгиланмоқда. Электр таъминотини яхшилаш учун эса 1 та янги ГКТП -630 /кВ трансформатор пункити қўйилиб, 1 км янги ер ости тармоғи тортилади.
Бу ишлар маҳаллани янада обод ва кўркам қилиш, аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратишга қаратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









