Бир иссиқхонада уч хил даромад имконияти
2026-03-24 11:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманининг “Меҳнатобод” маҳалласида яшовчи Адҳамжон Эргашев 15 йилдан буён томорқачилик билан шуғулланиб, барқарор даромад топиб келмоқда.

Хонадонидаги 8 сотихли иссиқхонада гул, помидор ва бодиринг етиштирилиб, мавсум давомида 10–15 нафар аҳоли иш билан таъминланмоқда. Айни пайтда иссиқхонада аламия навли помидорлар гуллаб, ҳосилга кириш арафасида. Жорий йилда 15 тоннагача ҳосил олиш режалаштирилган бўлиб, маҳсулотлар ички бозор билан бирга экспортга ҳам йўналтирилади.
Тадбиркор ҳосилдан сўнг иссиқхонада гул уруғлари экиб, қаламча орқали кўчат тайёрлайди ҳамда хонаки гуллар етиштиради. Бу эса йил давомида уч мартагача даромад олиш имконини яратмоқда.
Туман ҳокими иссиқхона фаолиятини кўздан кечириб, уни янада ривожлантириш юзасидан тегишли тавсиялар берди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









