Наврўз айёми маҳаллаларда давом этмоқда
2026-03-22 13:00:00 / Янгиликлар
Янги Наманган тумани маҳаллаларида Наврўз шодиёналари кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Жумладан, “Келажак тонги” маҳалласида ҳам байрам муносабати билан эҳсон тадбири бўлиб ўтди. Бирдамликда ташкиллланган шарқона янги йилда сумалак, баҳорий таомлар ҳамда палов тайёрланди.
Нуронийлар кўкламга, Наврўзга етказгани учун шукроналик билдириб, юртга тинчлик, тўкинлик, фаровонлик тилаб дуо қилишди. Наврўз айёми барчага қувонч ва илиқ кайфият улашди.
Бундай байрам тадбирлари маҳаллаларда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаб, Наврўзнинг эзгу қадриятларини намоён этмоқда.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати






