Наврўз сайллари Янги Наманганда ҳам шодлик ва қувонч билан ўтди
2026-03-21 13:10:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманида Наврўз катта танатана билан нишонланди. “Афсоналар водийси” тематик паркида “Наврўзни улуғлаш – инсонни улуғлашдир!” шиори остида миллий анъаналар ва қадриятларни намойиш этувчи сайл ташкил этилди.

Сайл давомида миллий рақслар, куй-қўшиқлар, халқ ўйинлари ва шеърлар тақдим этилди. Баҳорий таомлар, палов ҳамда 20 метрлик мега шашлик тайёрлаб, меҳмонларга улашилди.
Тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ҳам иштирок этди. Шунингдек, хориждан ташриф буюрган талабалар ва меҳмонлар барчага ўзбек тилида самимий табрик йўллади ҳамда Наврўз руҳини биргаликда ҳис этишга чорлади.
Эстрада юлдузи Зиёда Қобулова ва маҳаллий санъаткорлар ижроси барчада байрамона кайфият уйғотди. Қувонарлиси, 15 та маҳаллалардаги эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун суннат тўйлари ҳам ташкил этилди.
Барчада Наврўз шодиёнаси ва қувонч руҳи ҳукмрон бўлди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









