Янги Наманган туманидаги масжидлар Рамазон ҳайити намозига тайёрланмоқда
2026-03-19 22:35:00 / Янгиликлар
Янги Наманган туманидаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намозини муносиб ўтказиш мақсадида тайёргарлик ишлари олиб борилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш ҳамда байрам кунлари тартиб ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотлар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилди. Масжидларда санитария ҳолати, жамоат тартиби ва ҳаракат хавфсизлиги масалалари алоҳида назоратга олинган.
Туман ҳокими ҳудуддаги масжидларда бўлиб, масъулларга байрам тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш, аҳолига қулай ва хавфсиз муҳит яратиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Маълумот учун, тумандаги 7 та масжид Рамазон ҳайити намозини ўтказишга тўлиқ тайёр бўлиб, фуқаролар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати









